Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юк автомашинаси ағдарилиб кетди

Жорий йилнинг 13 март куни тунги вақтда Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг довон қисми 1011-километрида Булунғур туманида яшовчи Б.Т. “Зил” русумли юк автомашинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четига ағдарилган.

Оқибатда юк автомашинаси техник шикастланган, ҳайдовчи бахтли тасодиф туфайли тан жароҳати олмаган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраймиз", дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.