Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасининг дастлабки ЛОТлари қурилиб фойдаланишга топширилди (видео)

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган карантин зонасида 28 март куни хориждан келадиган юртдошларимиз учун 560 та жой тайёр бўлади.

Маълумот берганимиздек, 27 март куни 650 нафар ҳамюртимиз ушбу карантин зонасига жойлаштирилди.
Ҳар куни ўрта ҳисобда чет элдан келадиган иккита самолёт йўловчиларига етарли миқдорда жойлар ҳозирланади.

Барча коммуникация тармоқлари тортилмоқда. Бир томони фойдаланишга топширилиб, иккинчи томонида қурилиш ишлари кетмоқда.

Карантинга олинган қисми ҳарбийларимиз томонидан қўриқланмоқда.
Қурилиш вазирлиги берган хабарга кўра, Юқори Чирчиқдаги 10 000 кишилик карантин зонаси қурилишида умумий ҳисобда 5 000 нафар қурувчи ишламоқда.