Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 27 февраль, №26) сонида ўқинг

Бу йил Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги юртимизда кенг нишонланади. Ҳадемай 9 май келади. Жойларда хотира ва қадрлаш тадбирлари ўтказилади. Бу тадбирлар асосан Хотира майдонларида ташкил этилади. Хўш, айни пайтда туман ва шаҳарлардаги бундай хиёбонлар қандай ҳолатда? У ердаги ҳолат, саранжом-саришталик хотирангиздан кўтарилмаганми, ҳурматли масъуллар?..

***

2019 йил давомида вилоятимизда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари 4804 тани ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан камми ёки кўп? Хўш, қайси ҳолатлар кўпроқ ажримларга сабаб бўлмоқда? Оилавий келишмовчилик туфайли 2879 та, моддий жиҳатдан қийналганлик сабабли 464 та, фарзандсизлик оқибатида 272 та, спиртли ичимликларни истеъмол қилишга ружу қўйишга оид 160 та, бошқа сабабларга кўра 1643 та ҳолатда судларга никоҳдан ажрашиш учун ариза берилган. Бу кўпроқ никоҳ кўп ҳолатларда тарафларнинг ғурури, қариндошларнинг шахсий адовати, нотўғри айтилган сўздан бузилиб кетаётганидан далолат эмасми?

***

Ургут туманининг Зарафшон тоғ ёнбағридаги Ғиждувон, Муродқишлоқ, Чоштепа, Тўрткўл ҳамда Қолдивойжар маҳаллалари аҳолисини қийнаётган масала нима? Деҳқончиликка яроқли 5-6 минг гектар ердаги экинларни суғориш учун сув етишмас экан. Шунинг учун улар шу ҳудудда сув омбори қурилишида кўмак сўраб вилоят, туман ҳокимликларига, қолаверса, республикадаги юқори ташкилотларга мурожаат қилмоқда. Бу масала қандай ечим топади?