Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зебинисо РАҲМОНОВА: Бир кун тўй қилиб, уч йил қарз тўлаш ақлли одамнинг иши эмас

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зебинисо Раҳмонова Янги ҳаёт маҳалласида бўлиб, аҳоли билан тўй ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам, дабдабасиз ўтказиш ҳақида суҳбатлашди.

Маҳалла аҳолисини “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом билан таништирди.

– Бир кун тўй қилиб, уч йил қарз тўлаш ақлли одамнинг иши эмас, – деди З.Раҳмонова. – Эркакларимиз, фарзандларимиз бу каби тўй қилишлар оқибатида ўзга юртларда, оиласидан узоқда, сарсон-саргардонликда юрибди. Бўлди энди, анъаналаримизга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган бундай шоулардан, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган базмлардан воз кечайлик.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.