Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зироатхон Мирзиёева Қўқонда Ўзбекистон Қаҳрамони билан учрашиб, эзгу тилаклар тилади

Айни кунларда Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда.

Кеча, 14 сентябрь куни фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, барчани чин юракдан қутлаб, юртимизга, ушбу анжуманга бўлган катта ҳурмат ва эътибори учун хорижий меҳмонларга ташаккур изҳор этди.

Шунингдек, тадбирда Президентнинг оила аъзолари ҳам қатнашди.

Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева тадбирда қатнашган суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди.

"Онам Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Неъматовна Муротова билан", - дея расмга изоҳ қолдирган Саида Мирзиёева.