Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Трактор тиркамасининг зовурга ағдарилиши оқибатида икки нафар аёл вафот этди

Жорий йилнинг 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Сарой қишлоғида 1975 йилда туғилган О.И. “МТЗ-80” русумли трактори билан “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги даласида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли, трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган.

Оқибатда тиркама устида бўлган фуқаролар - 1987 йилда туғилган Ш.П. (аёл), 1986 йилда туғилган О.И. (аёл) воқеа жойида вафот этган. 1982 йилда туғилган Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.