Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1 600 долларга гиёҳвандлик моддаси сотаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида фуқаро М.О. томонидан “шартли харидор”га вазни 8 грамм “героин” сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.