Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

10 минг меҳнат мигранти соддалаштирилган тартибда Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилинади

Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълум қилди:

«Номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари — иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.

Шу пайтгача Россияга ишга борувчи фуқаролар патент ҳужжатини олиши учун ўша мамлакатда 5 хил турдаги тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда бармоқ изини ички ишлар базасига киритиши учун 1 ойгача бўлган муддат талаб қилинар эди. Эндиликда шу каби ишлар Ўзбекистонда амалга оширилади, ишчилар тайёр ҳолатда Россия меҳнат бозорига кириб боради».