Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

12 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчилари бўш судьялик лавозимлари учун эълон қилинган очиқ танловда иштирок этди.

Танлов якунида илк бор судьялик лавозимига тайинловлар амалга оширилди, натижада судьялар копруси 12 нафарга кўпайди.

Шундай қилиб, Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Қурбонов Баҳодир Ибодиллоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Наимов Дилшод Қаҳрамонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Бобоев Малик Муротович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Ибрагимова Шаҳноза Ўткуровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Отабоев Жасур Ҳакимжонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Агзамова Қизлархон Бахтиёровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Икрамов Аброрбек Камолидинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Тиллаев Рамз Аҳмадқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мухторов Хуршид Синдорович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Абдураимов Ҳусниддин Камолиддинович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Абдухолиқов Шавкатжон Мухамедович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Сиддиқов Отамурод Муроджонович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати.