Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

12,4 минг фуқаронинг кўчмас мулки давлат рўйхатига олинди

2021 йил 1 май ҳолатига Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кадастр хизмати билан боғлиқ 29 431 та хизмат кўрсатилган.

Жумладан:

- фуқаронинг номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича 2 887 та;

- бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича  49 та;

- кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 12 482 та;

 - тураржойнинг майдони бўйича маълумот бериш бўйича 15 та;

- кадастр паспортини шакллантириш бўйича 13 998 та хизматлар кўрсатилган.

Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ахборот хизмати.