Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

19 нафар алимент тўламаган қарздорларга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Миришкор тумани прокуратураси ва туман ИИБ ташаббуси билан тумандаги алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан сайёр суд мажлиси ташкил қилинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Судда 7 нафар қарздорга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, бир нафар қарздор оиласини тиклаб, ярашганлиги ҳамда қарздорликни бартараф этганлиги туфайли жавобгарликдан озод қилинди.

Хабарда айтилишича йил бошидан ҳозирга қадар жами 19 нафар алимент мажбуриятини бажармаган қарздорларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.