Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

19 ёшли ургутлик йигитга суд ҳукми ўқилди

Ургут туманида туғилган Ш.Боймуродов ўзининг уяли телефони орқали интернетнинг турли сайтларидаги халқаро террорчилик ташкилотларнинг медиа гуруҳлари томонидан диний ақидапарастлик ва экстремистик ғоялар билан йўғрилган видеороликлар ва маърузаларни тинглаб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Шу билан бирга террорчилик ташкилотлари сафига қўшилиб, уларни қўллаб-қувватлаб келган.

Ш.Боймуродов яқин қариндошининг отаси вафот этганлигини эшитиб, Бухородан Самарқандга келаётган вақтида “Навоий-Самарқанд” йўналишидаги ЙПХ масканида телефони текширилди ва диний мазмундаги материаллар аниқланиб, унинг бу фаолиятига чек қўйилди.

Судья А.Аҳмадов раислигида ўтган очиқ суд мажлисида 19 ёшли Ш.Боймуродовга Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.