Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2 нафар “абитуриент” тест синовларига бировнинг ўрнига киришга уринди

Кеча ва бугун куннинг биринчи ярмида олий таълим муассасасига кириш учун тест топшириши керак бўлган 9180 нафар абитуриентнинг 209 нафари имтиҳонларда қатнашмади.

Бу вақтда 4 нафар абитуриент шпаргалкадан фойдалангани ҳамда 2 нафар “абитуриент” бировнинг ўрнига тест топширишга ҳаракат қилгани учун имтиҳондан четлаштирилди. Шунингдек, 5 нафар абитуриент бинога киришнинг талаб ва қоидаларини бузгани учун тест синовларига киритилмади.

Дарвоқе, ҳар куни тест топшираётган абитуриентлар ўз балларини эртагаёқ cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб билишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентнинг ота-она ва яқинлари улар test 2019.uz сайти орқали Самарқанд шаҳридаги ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидаги тест жараёнларини он-лайн кузатиб бориши мумкин. Бунинг учун test 2019.uz га кирилади ва вилоят белгиланиб, керакли бино танланади.