Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2 ёшгача бола парваришига нафақа олиш учун қандай ҳужжатлар топшириш керак?

Амалдаги қонунчиликка кўра, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:

- белгиланган шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

- болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун – болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

- асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун — доимий яшаш (доимий прописка) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

- агар болалар васийликка олинган бўлса – васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин, дея жавоб берди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда.