Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келган?

Ўзбекистонда сайёҳлик визасини олишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган давлатлар сони 77 тага етди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, хорижий мамлакатлардан 13 та жамоатчилик ва маданият арбоблари Ўзбекистон сайёҳлик брендининг элчилари этиб тайинланди. Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган 8 та “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек, хориждаги 50 та сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик компанияларининг иштирок этишига ёрдам кўрсатилди. Натижада, шу давр ичида туристлар сони 27,1 фоиз ошиб, 6,23 миллион кишини ташкил этди.