Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йилги Самарқанд маликалари кимлигини биласизми?

Самарқанд шаҳар Ёшлар марказида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Самарқанд маликаси – 2019” танловининг иккинчи саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилган танловда 15 нафар қизлар қатнашди. Улар миллий, замонавий, эртак қаҳрамонлари либосларида чиқишлар қилиб, танлов шартларини астойдил бажаришди.

- Ушбу танлов вилоятимизда учинчи бор ўтказилиши, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари Элёр Улуғмуродов. - Бу йил ғолибларни холисона баҳолаш мақсадида  қизларимизга 255 нафар томошабин томонидан овоз берилди. Кейинги йилларда танловнинг Республика босқичини  ўтказишни  режалаштирганмиз.

Танловда Паризод Раджабова, Фариза Рабиддинова, Турсуной Каримова, Ангелина Исаева, Азиза Намозова, Нозима Газиева, Жасмина Ҳамроевалар финал босқичига йўлланма олишди.