Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2022 йилдан мол-мулк солиғи камайтирилади

Бунинг натижасида бинолар бўйича солиқ базасида ҳам ўзгариш бўлади, дея хабар берди Zarnews'uz га Давлат кадастрлари палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати.

"Жумладан, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги 2 фоиздан 1,5 фоизга камайтирилмоқда.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган пасайтирилган солиқ ставкаси 0,4 фоиздан 0,5 фоизга ўзгартирилмоқда.

Солиқ солиш мақсадида бинолар бўйича солиқ базаси 1 квадрат метр учун мутлоқ қийматда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги жорий этилмоқда.

Бу Тошкент шаҳрида – 2 миллион 500 минг сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 1 миллион 500 минг сўм;
- қолган ҳудудларда – 1 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда", дейилади хабарда.