Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

39 гектар ерда ноқонуний қурилишлар аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларда қонунчилик талабларига риоя этилиши, ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан  назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўтказилган назорат тадбирларида республика бўйича 1242 ҳолатда 2879 гектар экин майдонларида турли қонунбузилиши ҳолатлари, 780 ҳолатда 2298 гектар экин майдонидан мақсадсиз фойдаланилганлиги, 241 ҳолатда 122 гектар қишлоқ хўжалиги экин ерлари ўзбошимчалик билан эгалланиб, 90 ҳолатда 39 гектар сувли экин майдонида ноқонуний қурилишлар амалга оширилганлиги аниқланди.

Жумладан, Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани Навоий номли ММТП ҳудудидаги “Иноятулло даласи” фермер хўжалиги,  Паст Дарғом туманидаги “Кавсар” фермер хўжалиги, Самарқанд тумани “Гулобод” агрофирмаси ҳудудидаги “Боходирова Саноатбону” ва “Илясов Раббимқул” фермер хўжаликлари,  Ургут туманидаги “Дарғом” ирригация тизимига қарашли экин ер майдони, Тайлоқ тумани, “Ворсин” агрофирмаси ҳудудидаги “Расулов Фахриддин Боходирович” фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонлари ўзлаштирилганлиги кузатилди.

Ўтказилган мониторинглар давомида 614  ҳолатда ерга оид қонун бузилиши бартараф этилди.

А.Махмудов,

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

бўлим бошлиғи,  У.Хўжақулов, катта инспектор.