Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

443 та олис қишлоқда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

“Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Huquqiy axborot маълум қилди.

🔰 Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:

🔹 2,967 та кўп квартирали уйлар;

🔹 299 та газ тақсимлаш пунктлари;

🔹 1,815.3 километр ичимлик суви тармоқлари;

🔹 2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;

🔹 149 километр газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

🔹 6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;

🔹 1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);

🔹 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.