Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

45 йилдан бери ювинмайдиган одам

Эроннинг жанубий ерларида Форс вилояти ҳудудининг Дежаҳ қишлоғида 85 ёшли қария яшайди, унинг исми "Гиннеснинг рекордлар китоби" саҳифаларида аксилрекордчи киши сифатида ёзилган.
Кекса Амун умуман ювинмайди ва 20 ёшидан бошлаб деярли бутун умри сувга яқинлашмайди.

Нега эронлик сувдан қочади?

Аму Хаджи

Бу иркитнинг шахсий рекорди қирқ ҳам эмас, балки олтмиш йилдан ошади. У узоқ умр кўриши ва ҳар хил касалликларга чалинмаслигини айнан ўзининг ҳаёт тарзи билан боғлайди. Журналистларнинг унинг бундай қадам қўйишига нима ундагани тўғрисидаги саволига у ёшлигида қийин руҳий вазиятга тушиб қолгани ва шундан сўнг ўзига айнан шундай турмуш тарзига риоя қилишга қатъий сўз берганлигини айтган.

Бундан ташқари Амун ўзини жуда бахтли ҳис қилади ва умрининг охиригача антисанитария шароитида яшаб ўз одатларини ўзгартирмоқчи эмас. Қолаверса, бу қария ўз тамойилларини ўзгартириб, тоза сувга тегса, дарҳол касал бўлиб қолишига амин.

У ўзи тутган маҳаллий ҳайвонларнинг оловда қовурган гўштини энг мазали таом деб билади. Бир вақтлар нефть сақланган цистерналарда ёмғир сувини йиғиб ичади. Зоҳид қария иссиқда танаси ҳолатини мувозанат ҳолатда сақлаш учун иложи борича кўп сув ичишга ҳаракат қилади.

Ташқи кўриниши ва севимли машғулотлари
Эрон кенгликлари яшовчисининг танаси лойдан чиққан филнинг терисига ўхшаб қалин кир қатлами билан қопланган, кийимлари ҳам шу аҳволда. Кийимлари йиртилиб яроқсиз ҳолга келганда, у ахлат қутисидан топиб олган бошқа кийимга алмаштиради. Ҳаво совуқ бўлганда бу ғалати киши Эрон урушлари давридан буён ерда ётган ҳарбий дубулғасини кийиб олади.

Самый грязный человек

Ғалати чол ҳеч қачон тоза овқат, кийилмаган кийим ёки уй-рўзғор буюмларини олмайди. Бундан ташқари, у қишлоқ аҳолисининг бундай садақаларидан хафа бўлади. Ахир, тоза ва янги ҳамма нарсаларни у ўзига ман этиб қўйган-да. Бахтли зоҳид ўзи қазиб олган ертўлада ухлайди. Қаттиқ об-ҳаво шароитида яшаб туриш учун унга ҳамдард бўлган кишилар ғиштдан қилинган қути қуриб қўйишди.

Самый грязный человек в Мире

Кирлар шоҳи кун давомида нима қилади?
Айтишларича, у эркинлик ва бекорчиликдан завқланади – атрофни айланиб чиқиб, ахлаттепада ташланган нарсалардан нимадир топади, овқат излайди, табиатдан баҳраманд бўлади. Бундан ташқари, у цивилизацияга интилмайди ва ўзини қувноқ ва мукаммал инсон деб ҳисоблайди.

Б.Муҳамадиева тайёрлади.