53 та жаримаси бўлган қидирувдаги "Gentra" автомобили устахонадан эҳтиёт қисмларсиз топилди
- 30.10.2024 17:39
- 213
- Жамият
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан маъмурий жарималари мавжуд бўлган автомашиналарни аниқлаш ва уларни вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштириш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, юқоридаги "Gentra" автомобили ҳайдовчисининг 53 та маъмурий жарима ҳамда 9 та бошқа турдаги қоидабузарликлари бўлса-да, уларни ўз вақтида тўламаган ва унинг қарздорлиги 169 млн. сўмни ташкил этган.
Ачинарлиси, тадбирда автотранспорт воситаси Самарқанд шаҳридаги устахоналарнинг биридан эхтиёт қисмларсиз холатда топилиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Барча жарималар тўлангандан сўнг, автотранспорт воситаси жарима майдончасидан чиқарилиши, акс ҳолда, аукцион савдоларига қўйилиши тушунтирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- Кеча, 19:50
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Кеча, 17:53
- Таълим