Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

60 та автобус ургутликларга хизмат кўрсатиш учун йўлга отланди

Олис қишлоқлардан туманлар марказларигача йўналишларда аҳолига замонавий транспорт хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва инфратузилмасини яхшилаш мақсадида “Автотранспорт Ургут” давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Корхонага Транспорт вазирлиги ва банк кредити маблағлари ҳисобидан 60 та ''Isuzu'' русумли автобуслар сотиб олинди.

Туман аҳолисининг жамоат транспортларига бўлган эҳтиёжи ўрганилиб, қишлоқларни туман маркази билан боғловчи 12 та, Самарқанд шаҳрига 5 та йўналиш ташкил этилди.

Бугун мазкур йўналишларда қатновчи автобуслар Самарқанд шаҳридан Ургут тумани қишлоқлари томон йўл олди.

Шу муносабат билан Кўксарой майдонида тадбир ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, ургутликларни, хусусан, янги ишга қабул қилинган ҳайдовчиларни табриклади.