Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

70 нафар хотин-қизларга ногиронлик аравачаси, реабилитация воситалари топширилди

Аввал хабар берганимиздек, Самарқандда Республика хотин-қизлар қўмитаси томонидан Форум ўтказилмоқда.

Вилоят Ёшлар марказида ўтказилган анжуманда Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, номзодлар, сиёсий партиялар фаоллари, алоҳида эҳтиёжга эга, шунингдек, етакчи ҳамда далдага, кўмакка муҳтож қизлар иштирок этди. Республика хотин-қизлар қўмитаси вакили Г.Асқарова сўзга чиқиб, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтар экан, яқинда совриндор қизларнинг саммити ўтказилиши, бу борада уларнинг таклифлари инобатга олинишини таъкидлаб ўтди.

Форум доирасида 70 нафар хотин-қизларга ногиронлик аравачаси, реабилитация воситалари топширилди.

- Икки йилки тўнғич фарзандим вафот этгани учун қаттиқ асабийлашиб, соғлигимни йўқотдим, - дейди Нуробод туманидан келган Назира Исроилова. - Тўрт ой бўлди туман шифокорларига мурожаат қилгандим. Ҳозир вазир ўринбосарини ўзи топширди, бир пиёла чой ичиб, дарддошлар билан суҳбатлашиб ҳам олдик.