Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

77 нафар абитуриент тест синовларида нега қатнашмади?

Кеча Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларида 310 нафар абитуриент қатнашмагани ва 5 нафари имтиҳондан четлатилгани ҳақида сайтимиз орқали хабар қилган эдик. 

Имтиҳоннинг иккинчи куни, яъни бугун ҳам биринчи сменанинг ўзида 77 нафар  абитуриент тест синовларида қатнашмади. Абитуриентларнинг аксарияти имтиҳонга келмаган бўлса, уларнинг айримлари белгиланган ҳужжатларсиз ва айтилган вақтдан кечикиб келгани учун бино ичкарисига киритилмади.

Сайтимизни кузатиб боринг тест синовлари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.