Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

85 миллион сўмни олиб қочиб кетган автопарк ишчиси қидирилмоқда

Фирибгарликда гумонланувчи киши қидирувга эълон қилинди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Таъкидланишича, 2017 йил 26 сентябрь куни Яшнобод туманида 40 ёшли автопарк ишчиси Мирзиёдилла М. 25 ёшли Жавлон О.га “Ласетти-Жентра” русумли автомобилни арзон нархда олиб беришини ваъда қилган.

Бунинг учун у Жавлондан 85.000.000 сўм олиб, ваъдасида турмай, пулларни ҳам қайтармасдан қочиб юрган.
Жавлон О. ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди ва Мирзиёдилла М. қидирувга эълон қилинди.