Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

8,5 мингдан ортиқ немислар вакцина ўрнига физэритма қабул қилган

Германияда коронавирусга қарши вакцина ўрнига 8,5 мингдан ортиқ киши, жумладан 70 ёшдан ошганлар физэритма қабул қилган. Бу ҳақда Suddeutsche Zeitung сайти Қуйи Саксония федерал штатининг Фризланд округи хабарига таяниб ёзмоқда.

Экспертлар апрелдаги воқеа юзасидан илгари бошланган тергов натижасида шундай хулосага келишди. Ўшанда вакцина маркази ходими Pfizer вакцинасини физэритма билан алмаштиргани аниқланган эди. Кейин маълум бўлишича, дори ўрнига олти киши "пуч дармон" олган. Ҳамшира буни қасддан қилганини тан олди, лекин у ўз хатти-ҳаракатини қимматбаҳо дорили ампулани тушириб юборганини билдиришни истамагани билан изоҳлади.

«Аммо, тергов давомида уколларни эмлашга тайёрлаётган аёл бошқа ҳолларда ҳам препаратни эритма билан алмаштиргани маълум бўлди. Тахминларга кўра, шу йилнинг 5 мартидан 20 апрелига қадар аёл инъекция қилганида, дори ўрнига 8,5 мингдан ортиқ беморга эритма қилинган бўлиши мумкин», дейилади округ баёнотида.

COVID-19 га қарши препаратларни алмаштириш ҳолатини тергов қилиш сиёсий мотивли жиноятлар бўйича комиссарлигига топширилди.