Абитуриентлар учун тест синовлари бошланди

Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида 2026–2027-ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. Хусусан, Самарқанд вилоятида 71 минг 848 нафар абитуриент имтиҳон топширади.
 
Тест синовлари ҳар куни икки сменада:

1-смена — соат 8:00 дан 11:00 га қадар;

2-смена — соат 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Бунда абитуриентлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 ярим соат олдин паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари ҳамда:

1-сменада соат 7:30 га қадар;

2-сменада 14:30 га қадар текширувлардан ўтган ҳолда ўз жойига жойлашган бўлишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовига киритилмайди.

Тест синовлари жараёнлари тўлиқ видеокузатув остида ва онлайн трансляция қилиш орқали ўтказилади. Онлайн трансляция test2026.uz сайти орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз: Самарқандда тест синовалари қуйидаги манзилларда ўтказилади:

1-2-биноларга кириш: https://yandex.uz/maps/-/CHgLmO0q
3-5-биноларга кириш: khttps://yandex.uz/maps/-/CHghFJ-j
6-бинога кириш: https://yandex.uz/maps/-/CHgLuYiA