Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афғонистонда дастлабки коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди

Афғонистонда коронавирус билан дастлабки касалланиш ҳолати қайд этилди, бу ҳақида 1TV News телеканали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фирзуддин Фируз сўзларига таяниб хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, коронавирус аломатлари сезилган уч киши Хирот шаҳрида аниқланган, ўтказилган текширувлардан сўнг уларнинг бири коронавирус билан касаллангани тасдиқланган.

1TV News телеканалининг хабар беришича, Соғлиқни сақлаш вазири Хирот шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Шунингдек РИА Новости нашрининг хабарига кўра, 24 февраль ҳолатига Жанубий Кореяда касалланганлар сони 833 нафардан ошган. Эронда 47 нафарга етган, Қувайтда, Баҳрайнда дастлабки коронавирус ҳолати аниқланган.

Хитойда ўтган суткада коронавирус билан касалланганлар сонида пасайиш кузатилган. Касалланганлар Хубэй вилоятидан ташқари, 11 кишини ташкил этган. Шу билан бирга сўнгги 24 соат ичида мамлакатнинг 24 та ҳудудида биронта ҳам янги касалланганлар қайд этилмаган.

Хитойнинг Хубэй вилоятида бир кунда 398 та янги касалланганлар қайд этилиб, мамлакат бўйлаб умумий 409 киши коронавирус билан касалланган.