Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Ағрон"да муаммо ечими тупроқ остидан топилди

Кеча каналимизда Нуробод туманининг "Ағрон" маҳалласида сел йўли устида қурилган янги кўча ҳақида хабар берилганди.

Шу ҳудудда яшовчи аҳоли янги йўл остидан сув ўтиб кетиши учун қувур ё бошқа иншоот қурилмагани, битта сел келиши билан йўл ювилиб кетиш эҳтимоли ҳақида хавотир билдирганди.

Буни қарангки, аслида янги қурилган ушбу йўл остида сув оқими ўтиб кетиши учун каттагина қувур бор экан.

Афтидан, бу қувур шунчаки эътиборсизлик билан қурилиш вақтида кўмиб юборилган. Ва бундан ҳатто аҳоли ҳам бехабар қолган.

Нуробод туманидаги тегишли ташкилот вакиллари ҳолатни ўрганиб, кўмиб юборилган қувурлар очилганини маълум қилди.