Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Аҳолини қийнаётган муаммолар ечимида аввало, депутатлар фаоллик кўрсатиши керак

Тойлоқ тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг доимий комиссиялари раислари учун ўқув-семинар ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев дастлаб мамлакатимиз Президентининг Мурожаатномасида маҳаллий кенгаш депутатлари олдига қўйилган талабларни оғишмай бажариш, парламент томонидан қабул қилинаётган қонун лойиҳалари муҳокамаларида ўз нуқтаи назарларини билдириш, аҳолини қийнаётган муаммолар ечимида фаоллик кўрсатиш халқ сайлаган вакилларнинг бугун амалга ошириши лозим бўлган асосий юмуши эканини таъкидлади.

Семинар давомида мутахассислар халқ депутатлари Тойлоқ тумани кенгаши депутатларига доимий комиссиялар ишини ташкил этиш, депутатлик сўрови юборишнинг тартиблари, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, ойлик ҳисоботларни юритиш каби масалаларда зарур тавсиялар берди.

Шунингдек, семинарда доимий комиссияга аъзо депутатлар билан учрашувлар ўтказиш, уларнинг фаолиятига кўмаклашиш мақсадида штаб ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Тадбирдан сўнг депутатларнинг кенгашда фаолият юритишлари учун алоҳида хона танланди ва бу билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.