Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ака укасини ҳимоя қиламан деб, 22 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди

Жорий йилнинг 1 апрель куни соат 09:30 да мавсумий ишчи, 33 ёшли М.Ю. Наманган шаҳри, Марғилон кўчасида яшовчи, 22 ёшли А.А.нинг укасини урганлиги сабабли у билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан чап курак соҳасига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Оқибатда А.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса содир бўлган жойдан далилий ашё сифатида ошхона пичоғи олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.