Академиклар ўқувчилар билан учрашди
- 07.05.2024 17:59
- 119
- Таълим
Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Акмал Саидов ва Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳар филиали директори, ЎзФА академиги Қаландар Абдураҳмонов билан ўқувчиларнинг учрашуви ташкил этилди.
Унда таълим маскани ўқитувчи ва ёшлари билан бирга ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ҳам иштирок этди.

Ўқувчилар самимий суҳбат орқали академиклардан илм олиш сирларини ўрганди, уларнинг ҳаёт ва илм йўллари ҳақида билиб олди.
Фаол ўқитувчи ва ўқувчилар академикларнинг эътиборидан четда қолмади - ўзлари ёзган китоблардан совға қилди.
Теглар:
учрашув
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шароф Бошбековнинг исмини ким қўйган?
- Кеча, 18:30
- Мутолаа
"Юрагимда энтикар бахтлар"
- Кеча, 18:29
- Мутолаа
“Умрим бўйи ҳамроҳ бўлди дўст ҳамда рақиб”
- 17/01, 14:46
- Мутолаа