Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Акасини жияни ёрдамида ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилди

Бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида судья Т.Қодиров раислигида ўтган суд мажлисида булунғурлик К.Б. ва М.О.га нисбатан ҳукм ўқиб эшиттирилди.

Аввалроқ суднинг қора курсисида ўтирган булунғурлик бу йигитча коллежни ташлаб Россияга ишлашга кетгани, у ерда топган пулига ака-ука “Дамас” русумли автомашина харид қилгани хақида хабар қилгандик. Унда шунингдек, К.Б. машинага тўла эгалик қилиш мақсадида ўз акасини ҳали мактаб ўқувчиси бўлган жияни М.О. билан биргаликда ўлдириб, гўёки ўзини осган деган тасаввур уйғотиш учун дала четида ўсган толларга осиб қўйгани баён қилинган эди.

Суд К.Б.га тайинланган жазоларни қисман қўшишлик йўли билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Вояга етмаган судланувчи М.О.га эса 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони тарбия колонияларида ўташ белгиланди.

О.ҚОДИРОВ,

жиноят ишлари буйича Самарқанд вилояти суди судьяси катта ёрдамчиси