Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Акасининг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринган тожикистонлик ушлаб қолинди

ДХХ Чегара қўшинларининг хабар беришича, фуқаро акасининг паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринди.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан “Сариосиё автойўл” ўтказиш пунктида ўтказилган текширувлар давомида мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан кирмоқчи бўлган қонунбузар фаолиятига чек қўйилди.

Тожикистондан мамлакатимизга кириб келаётган 1983 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси З.Б.нинг паспорти текширилганда паспортнинг аслида унинг акаси, 1976 йилда туғилган З.З.га тегишли эканлиги аниқланган.