Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алимент тўламаган ота 15 суткага қамалди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг қарори кўра, фарзандига алимент тўламай келган ота 15 суткага қамалди. Бу ҳақда МИБ Самарқанд тумани бўлими маълум қилди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Д.В.дан ундирувчи Г.Ш.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати МИБ Самарқанд туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздор Д.В.нинг алиментдан мавжуд 14 миллион сўм миқдордаги қарздорлигини мажбурий ундириш мақсадида мол-мулкини аниқлаш учун давлат идораларига сўров юборилган. Бироқ қарздор ота номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган.

Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига юборилган. Суд эса қарздор отага 15 сутка қамоқ жазосини тайинлаган.