Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алимент тўлашдан бош тортган отага нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд қарорига асосан қарздор К.С. томонидан ундирувчи Д.Б.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Бироқ, қарздор К.С. алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли, Каттақўрғон туман маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 474-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро К.С. маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келган.

Оқибатда, унинг қарздорлиги бугунги кунга келиб 11 млн. сўмдан ошиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан фуқаро К.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Мажбурий ижро бюроси

Каттақўрғон шаҳар бўлими.