Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Америкалик санъаткорлар “Қилпиллама” қўшиғига бир ой тайёргарлик кўришди (видео)

Регистон майдонида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали иштирокчилари чиқишларини давом эттирмоқда.

Танловнинг иккинчи кунида дастурни хитойликлар бошлаб берди. Кейин эса саҳнага чиққан АҚШнинг “'Henhause Prowlers” гуруҳи чиқиши томошабинларни ўзига мафтун этди.

Жамоанинг ҳар бир қўшиғига майдонга йиғилган томошабинлар рақсгатушди.

- Биз танловдан ташқари “Қилпиллама” қўшиғини тайёрлаб келдик. Бир ой шу қўшиқ устида ишладик, - дейди гуруҳ аъзоси Бен Райт. – Кеча-кундуз хаёлимизда “Қилпиллама” бўлди. Биз бу қўшиқни куйлаб  томошабинларнинг олқишига сазовор бўлаётганимиздан мамнунмиз.

Тулқин Сиддиқов,

Бахтиёр Мустанов.