Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ангренда поезд ва учта машина тўқнашуви натижасида икки киши вафот этди

Бугун, 10 сентябрь куни соат 04:00ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173-километрининг “Облиқ” темир йўл станциясидан Олмалиқ кон металлургия комбинати бошқармасига қарашли “Ангрен Олтин саралаш фабрикаси”га олиб борувчи темир йўл шохобчаси (подъездной путь) кесишмасида автотранспорт воситалари ва юк ташиш поездининг тўқнашиши содир бўлган.

“Тошкент-Водий” йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган “САМС” русумли д/р 01 506 CGA юк машинаси Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи  А-373 М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 173-километрида хайдаб кетаётиб, юк вагонларини тортиб кетаётган тепловознинг  8-вагонига урилган.

Оқибатда вагонларнинг 2 таси изидан чиқиб, қарама-қарши йўналишда турган “Дамас” русумли, д/р 50 W 363 MA давлат рақамли автомобилни босиб қолган.

“Дамас”да бўлган 5 нафар фуқародан 2 нафари воқеа жойида вафот этган. 3 нафари тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

Шунингдек, “САМС” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати билан ушбу шифохонага ётқизилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.