Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

АҚШдаги шифохонада отишма содир бўлди, 5 киши вафот этди

Икки ҳафта аввал Қўшма штатларда 18 яшар йигит қурол билан мактабга ҳужум қилиб бир нафар ўқитувчи ва 20 га яқин ўқувчини жароҳатлаган ва ўзи полиция томонидан отиб ўлдирилганди.

Кеча АҚШнинг Оклахома штатидаги шифохонада содир этилган отишма ҳам шундай якун топди. Воқеа Авлиё Франциск касалхонаси корпусларидан бирида маҳаллий вақт билан 1 июнь куни 17:00 да юз берган.

Маълум бўлишича, отишмада 5 киши, шу жумладан, ўқотарнинг ўзи ҳалок бўлган. Яна бир неча киши жароҳатланган, аммо уларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари маълумотига кўра, отишма содир этган шахс 35-40 ёшларда бўлган. Воқеа жойида унинг ёнидан винтовка ва тўппонча топилган.