Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Aризона университети билан ҳамкорлик ишлари муҳокама қилинди

Самарқанд халқаро технология университетида университет ректори Юсуф Aбдуллаев Aризона университетининг (AҚШ) Халқаро алоқалар бўйича Европа ва Марказий Осиё дастурлари директори Толга Туркер ҳамда университетнинг Халқаро алоқалар бўйича дастурлар директори Людмила Cларкелар билан учрашди.

Мулоқот давомида икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари, халқаро таълим тизимида кенг қўлланилаётган муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритилди. Учрашувда томонлар халқаро ўқув жараёнлари ва илғор тажрибалар, инновацияларни икки давлат олий таълим тизимига кенг жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари хусусида фикр алмашдилар, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга доир зарур таклифларни киритдилар.

Учрашув якунида Aризона университети вакиллари Самарқанд халқаро технология университетининг истиқболли муҳандислик дастурларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Аризона университети билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланса, келажакда 2+2, 3+1 дастурлари орқали талабалар қабул қилинади ва Америкада ўқишни истовчи ёшларга имконият эшиклари очилади.

Маълумот учун: Aризона университети AҚШнинг Aризона штати Туcсон шаҳридаги давлат илмий-тадқиқот университетидир. Унга 1885 йил 12 мартда асос солинган, бу Aризона ҳудудидаги биринчи университет ҳисобланади. Ҳозирда мазкур университетда 49 471 нафар талаба билим олмоқда.