Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Арманистон Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёр

Ереван Боку билан тинчлик шартномасини имзолаши шарт, бироқ бу ҳужжат музокаралар жараёнида ишлаб чиқилиши керак, деди душанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян.

"Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши ҳақида кўп гапирилмоқда. Албатта имзоланиши керак, лекин аввало бу ҳужжат расмийлаштирилиши зарур ва бу музокаралар натижасига боғлиқ", - деди у ўзининг Facebook саҳифасидаги матбуот анжуманида.

“Арманистон бу музокараларга тайёр ва биз буни бир неча бор таъкидлаганмиз”, деди бош вазир.

Шунингдек, Арманистон Туркия билан дипломатик алоқалар ўрнатиш ва чегараларни очишни чин дилдан исташини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Арманистон Анқара билан музокаралар динамикасини сақлаб қолган ҳолда, Туркия томонидан Анталиядаги дипломатик форумда иштирок этиш таклифини қабул қилиши мумкин.

"Биз аллақачон арман-турк муносабатларини тартибга солиш бўйича махсус вакиллар йиғилишини ўтказдик. Ва бу динамика давом этса, Арманистоннинг Анталиядаги дипломатик форумда иштирок этиши эҳтимоли юқори", - деди у. Агар мулоқотни давом эттириш имкониятини қўлдан бой берсак, мантиққа тўғри келмайди.Таъкидлаш жоизки, жаҳон ҳамжамияти, жумладан, Россия, Европа Иттифоқи, АҚШ ва минтақа давлатлари муносабатларни тартибга солиш жараёнини қўллаб-қувватлайди.