Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Атамбаевга бир умрлик қамоқ жазоси хавф солмоқда

Қотиллик ва бошқа ўта оғир жиноятлар билан айбланаётган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга бир умрлик қамоқ жазоси хавф солиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новостига қонун ҳимоячиси Рита Карасартова хабар берди.

Сешанба куни Бош прокуратура вакили хабарига кўра, собиқ президент Алмазбек Атамбаевга оммавий тартибсизликлар уюштириш, қотиллик, қотилликка уриниш, гаровга ушлаш ва ҳукумат аъзосига зўравонлик ишлатиш каби айблар қўйилганлиги ҳақида билдиришнома топширилган.  Махсус хизмат фикрига кўра, Алмазбек Атамбаев давлат тўнтарилишини уюштирмоқчи бўлган.