Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автобусда йўловчининг чўнтагидан мобиль телефон ўғирлаганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни, эраталаб номаълум шахс автобусда одамлар сони кўп бўлганидан фойдаланиб, 18 ёшли Мария А.нинг орқа чўнтагидан "Samsung S9" русумли телефонини ўғирлаган.

Қайд этилишича, Мария А. телефони йўқолганини пайқагач, Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимларига мурожаат қилади.

Кўрилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида 44 ёшли Жаҳонгир А. қўлга олинди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("ўғрилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Пулларингизни ва бошқа қимматбаҳо буюмларингизни орқа чўнтагингизда сақламасликни тавсия этамиз. Жамоат жойларида шахсий буюмларингизни эҳтиёт қилинг", дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.