Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Автомобиллар нархи ошдими? “UzAuto Motors” аниқлик киритди

“UzAuto Motors” АЖга кўплаб харидорлар томонидан автомобиль нархи хусусида мурожаатлар йўлланмоқда.

"Йўқ, автомобиль нархи ошмаган. Қуйида буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз...", дея жавоб берган компания.

Гап шундаки, 2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.

Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни, автомобиль нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.

Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб бериши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган.