Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бахши-шоир уй музейида ҳашар

Мамлакатимизда илк бор ўтказилган умумхалқ экологик  ҳайрия ҳашарида Самарқанд вилояти маданият ва санъат ҳодимлари ҳам фаол иштирок этди.

Шу куни бошқарма тасарруфидаги театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тозалаш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Маданият ва истироҳат боғлари ҳудуди, ариқлар ва йўлаклар тартибга келтирилди.

Хайрия ҳашари, айниқса вилоятнинг Қўшработ туманида бунёд этилаётган буюк бахши-шоир Эргаш Жуманбулбул ўғли уй музейида уюшқоқлик билан ўтди. Музей ҳудуди, бахши-шоир ҳайкали ва мақбараси атрофи тозаланди, музейнинг боғ қисмидаги дарахтларга шакл берилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.