Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон номоддий маданий мерослари рўйхатига киритилди

Шу йил 13-18 декабрь кунлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон номоддий маданий меросларни муҳофаза қилиш бўйича қўмитасининг навбатдаги 16-сессияси онлайн тарзда ўтказилиб, унда 152 мамлакатдан 905 иштирокчи қатнашди, 12 мингдан ортиқ қизиқувчилар сессия ишини кузатиб борди.

Сессия муҳокамаларидан сўнг 47 та янги элемент инсоният номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилиб, уларнинг умумий сони 629 тага етди (139 та давлатлар номидан).

Рўйхатга янги киритилган 47 та янги элемент қаторида бахшичилик санъати ҳам бўлганлиги ва халқаро номоддий маданий мерослар рўйхатида энди миллий меросларимиз сони 10 тага етгани шу юртда яшовчи ҳар бир кишида фахр уйғотади.

ЮНЕСКО тан олган ушбу 10 та миллий номоддий мерослари қуйидагилар:

  1. Бойсун тумани маданияти (2008 йил);
  2. Шашмақом (2008 йил - Ўзбекистон ва Тожикистон);
  3. Катта ашула (2009 йил);
  4. Наврўз (2009 йил - Ўзбекистон ва яна 11 та давлат: Озарбайжон, Албания, Афғонистон, Югославия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия);
  5. Аския - ақл-идрок санъати (2014 йил);
  6. Палов тайёрлаш маданияти ва урф-одати (2016 йил);
  7. Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, атлас ва адрас матоларини тўқишнинг анъанавий технологияси (2017 йил);
  8. Хоразм лазгиси (2019 йил)
  9. Миниатюра санъати (2020 йил - Озарбайжон, Туркия, Эрон);
  10. Бахшичилик санъати (2021 йил).

 Ш.Сувонқулов тайёрлади.