Байден АҚШ Украинага қирувчи самолётларни етказиб бермаслигини айтди
- 31.01.2023 11:53
- 82
- Хориж
АҚШ Украинага Ф-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш ниятида эмас, деди АҚШ президенти Жо Байден.
Reuters хабарига кўра, Байден Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот брифингида тегишли саволга "йўқ" деб жавоб берган.
Кейинроқ Байден маъмурияти расмийси АҚШ шусиз ҳам Украинани катта миқдорда қурол-яроғ билан таъминлаётганига аниқлик киритган.
Украина расмийлари АҚШ, Германия ва бошқа давлатлар Киевни танклар билан таъминлашга рози бўлгач, Ғарб қирувчи самолётларини ҳам олишни мақсад қилишганини айтган.
Аввалроқ Қўшма Штатлар ҳозирда самолёт жўнатишнинг иложи йўқ деб ҳисоблаётганини маълум қилган эди. Шу билан бирга, бир мунча вақт ўтгач, ҳарбий ҳаракатларга қараб, бу позиция ўзгариши мумкинлигини тан олди Европа.
Франция президенти Эммануэль Макрон 30 январь куни Украинага самолётлар етказиб берилиши эҳтимолини изоҳлар экан, “умуман олганда, ҳеч нима тақиқланмаганини” айтганди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг қиммат китоб
- Кеча, 19:40
- Ўқинг, қизиқ!
Ибратли воқеа: Ношукурлик
- Кеча, 19:36
- Мутолаа
Анталияда ноёб саркофаг топилди
- Кеча, 12:48
- Хориж
Муаллим нега мулзам бўлди?
- Кеча, 12:45
- Таълим