Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байден баъзи чет элликларнинг АҚШга киришига рухсат берди

АҚШ президенти Жо Байден собиқ давлат раҳбари Доналд Трампнинг 2020 йил апрелда чет элликларнинг айрим тоифаларига мамлакатга киришини тақиқлаган фармонини бекор қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

2020 йил 22 апрелда Трамп коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиётига таъсири туфайли, шунингдек америкаликларни ҳимоя қилишга, иммиграцияни чеклаш орқали соғлиқни сақлаш манбаларини тежашга қаратилган мамлакатга иммиграцияни вақтинча тақиқловчи фармонни имзолаган эди.

Жо Байденнинг фармонига кўра эса "АҚШ меҳнат бозорига хавф туғдирувчи" муҳожирларга яна мамлакатга кириш ҳуқуқи берилди.

Байденнинг айтишича, ушбу сиёсат бутун дунё истеъдодлари фойдаланадиган АҚШ тармоқлари иқтисодиётига тўсқинлик қилади, Қўшма Штатлар фуқароларининг оила аъзолари ва қонуний доимий яшаш статусига эга фуқароларнинг оилалари билан бирлашишига йўл қўймайди.