Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байрам кунлари Cамарқандга 23 мингдан зиёд сайёҳ ташриф буюрди

Туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари томонидан Самарқандда сайёҳлар оқими ўрганилганда бу ерда тўрт кунлик дам олиш кунларида меҳмонлар сони сезиларли даражада ошиб, 23 мингдан ортиқ кишини ташкил этгани кузатилди.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, сайёҳларнинг асосий қисмини Самарқанд вилоятининг қўшни туманлари аҳолиси, шунингдек, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан келган меҳмонлар ташкил этди.

Хорижий давлатлар орасида ҳам сайёҳлар сони ортиб бормоқда. Май ойининг бошидан бошлаб "e-меҳмон" томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, россиялик сайёҳлар 630 киши, Қозоғистон 510 киши, Афғонистон 360 кишини ташкил этиб, бир ой ичида Самарқанд вилояти меҳмонхоналарида 2700 дан ортиқ хорижлик меҳмонлар жойлаштирилди.