Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Байрам муносабати билан "Афросиёб" поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади

Фуқароларимизнинг Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ва дам олиш кунларида юртимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиб, мароқли ҳордиқ чиқаришларига имконият яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан "Тошкент — Самарқанд — Тошкент" йўналишида ҳаракатланадиган №764/763 — “Афросиёб” поездининг қўшимча 4 та рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ  хабар берди.

Мазкур рейслар 2019 йил 30, 31 декабрь ҳамда 2020 йил 1, 2 январь кунлари амалга оширилади.

"Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", дейилади хабарда.